БАТАФСИЛ: Чигит экиш Тавсия
I. “ШИНЖОН” УСУЛИДА ХОРИЖИЙ ВА МАҲАЛЛИЙ ҒЎЗА НАВЛАРИНИ ЭКИШ УЧУН ЕРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ. "Шинжон” усулида чигит экиладиган майдонларда бажариладиган агротехник тадбирларни қисқариши ҳисобига тупроқ зичланиши ва сарф-харажатларни камайтириш имконини беради. а) Шудгор қилинган майдонларни дастлаб лазерли ёки узун базали текислагичларда тўлиқ текислаб, бороналаш орқали тупроқдаги йирик кесакларни майин ҳолатга олиб келиш лозим. “Шинжон” усулида чавлар экиладиган майдонларда
чигит экишдан олдин бегона ўтларга қарши таркибида пендиметалин 330 г/л бўлган (Стом-П Оригинал 33% к.э., TRINITI 33% к.э. ва бошқ) гербицидларни 6-8 л/га ёки прометрин 50 фоизли сус.к. (Гезагард 50% сус.к. ва бошқ) гербицидини
игит экиладиган майдонларда лазерли текислаш мавжуд бўлмаган майдонларда молалаш тадбирлари ўтказилади. Шунингдек, пушта суви олинмасдан, ер майдонлари қуруқ ҳолда тайёрланади ва чигит экилгандан сўнг, томчилатиб суғориш шланглари орқали суғорилиб, текис кўчат олишга эришилади.
Чигитни плёнка остида парваришлашда ерни сифатли текисланишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ер сифатли текисланса, плёнка текис тўшалади, четлари майин тупроқ билан бир меъёрда ёпилади, кўчат бир хил ундириб олинади, ғўза жадал ўсиб ривожланади, пахтадан юқори ва сифатли ҳосил етиштирилади.
Шўри ювилган майдонларда ортиқча намни кетказиш учун ер етилиши билан чизелланади ва икки маротаба бороналаш амалга оширилади.
Агар кузда шудгор остига минерал ўғитлар солинмаган далалар бўлса экиш олдидан фосфорли ўғитлар йиллик меъёрнинг 100 фоизи (физик ҳолда аммофос 250 кг/га ёки суперфос 600 кг/га) ҳамда калийли ўғитларнинг 100 фоизи (калий хлориди 100-120 кг/га) чизель-борона остига солиниши шарт.
б) “Шинжон” усулида чигит экиладиган майдонларда тупроқнинг қуруқ тайёрланишига алоҳида эътибор берилиб, намлиги 50 фоиздан паст бўлиши тавсия этилади.
Тупроқдаги намлик юқори бўлса, экиш барабанларига нам тупроқ тиқилиб чигит бир текисда экилмайди, суғориш шланглари ва плёнка сифатсиз тўшалади ҳамда плёнка тупроқ билан яхши ёпилмаслиги натижасида плёнка остига экишнинг самараси камайиб, ортиқча харажатга олиб келади.
в) Плёнка остига генетик жиҳатдан ўзгартирилган хорижий ва махаллий н
3-4 л/га сарф меъёрида қўллаш шарт.
Акс ҳолда, бегона ўтлар таъсирида плёнка кўтарилиши, тешилиши ҳисобига плёнка остидаги тупроқ намлиги буғланиб, ҳарорат пасаяди ва ниҳолларни ривожланиши кечикади.
Эслатма. Уруғлик чигит унувчанлиги 90-95 фоиздан кам бўлмаган, намлиги
8-10 фоиз, механик шикастланганлиги 5-6 фоиздан ошмаган, сараланган, дориланган, яхши сақланган юқори сифатли уруғларни экиш тавсия этилади.
г) Кўп йиллик маълумотларга кўра, чигит экишнинг мақбул муддати жанубий вилоятларда 10 мартдан 1 апрелгача, марказий вилоятларда 20 мартдан 10 апрелгача, шимолий минтақада 25 мартдан 15 апрелгача ҳисобланади.
“Шинжон” усулида чигит экиш ишлари об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб 10 мартдан бошлаб экиш тавсия этилади.
“Шинжон” усулида чигит экишда тупроқнинг 10 см қатламида ҳарорат 8-10 даражага етганда, BMJ-12, 2MBJ-2/8, 2MBJ-4/8, 2MJF-2/8 ва 2MJF-2/8 русумли сеялкалар ёрдамида (76х10 см қўшқатор) бир вақтнинг ўзида томчилатиб суғориш шланглари қўшқатор экилган чигитлар ўртасига тортилган ҳолда 1,5 микрон қалинликда плёнка билан чигит экиш ишлари амалга оширилади.
Плёнка ўлчами 1,5 микрондан кам бўлганда иссиқлик ва қуёш нури ҳамда бегона ўтлар таъсирида йиртилиши плёнка қўллашни самарасини камайтириб, асосийси мавсум якунида плёнкани йиғиб олишда қийинчиликларни келтириб чиқаради.
“Шинжон” усулида плёнка остига енгил тупроқларда 4 см, ўрта ва оғир тупроқларда 3 см чуқурликда, гектарига ўртача 20-25 кг меъёрда қўшқатор 76х10-схемада экилади.
Бунда, эгатлар оралиғи 66 см ни, қўшқатор ораси 10 см ни, чигит уялари 10 см ни, ташкил этиб, гектарига 220-240 минг туп кўчат қалинлигига эришиш лозим. Ушбу майдонларда ғўзани яганалаш тадбири ўтказилмайди.
Баҳор ойлари серёғин келганда ва сизот сувлари ер юзасига ўта яқин (1-1,5 метр) жойлашган майдонларда плёнка остида ортиқча нам тўпланишини олдини олиш мақсадида, даланинг плёнка тўшалмаган очиқ қатор ораларини 30-35 см чуқурликда юмшатиш орқали намлик камайтирилади.
Эслатма. Шинжон” усулида плёнка остига 76 см қўшқатор усулида экилган майдонларда томчилатиб суғориш шланглари ғўза ўсимликлари қатори ўртасига тўшалиши лозим. Бунда ўсимлик намлик ва озуқани тез ва қулай ўзлаштирилишига имконият яратилади ҳамда агротехник тадбирларни олиб боришда ноқулайликлар туғдирмайди.
д) “Шинжон” усулида экиладиган майдонларда зира етиштириш.
Фермер хўжаликларида қўшимча даромад олиш ва ерлардан унумли фойдаланиш мақсадида “Шинжон” усулида чигит экиладиган майдонларда бир вақтнинг ўзида зира экиш тавсия этилади.
Бунда, зира экилиши режалаштирилган майдонларга глифосат таркибли гербицидлар сепилмаслигига алоҳида эьтибор бериш лозим.
Хитой сеялкаларига қўшимча равишда майда уруғларни экишга мўлжалланган, уруғқадагичлари сони 24 та бўлган экиш аппаратлари ўрнатилади. Қўшқатор чигит экилган қаторлар орасидаги 66 см кенгликдаги эгатнинг ўртасига зира экилади.
Зира экиш меъёри ўртача гектарига 8-10 кг.ни ташкил этиб, уруғлари 1,0-1,5 см чуқурликда экилади.

